3 109
«Толибон» қўшни давлатларга олиб қочиб кетилган бир неча самолёт ва вертолётларни қайтарди
Фото: TOLOnews
«Толибон» ҳаракати афғон учувчилари томонидан қўшни давлатларга олиб қочиб кетилган бир неча самолёт ва вертолётларни қайтарди, деб хабар бермоқда TOLOnews.
Расмийларга кўра, афғон ҳарбий самолётлари – самолёт ва вертолётлар қўшни давлатлардан қайтарилган. Самолётларнинг аниқ сони каби батафсил маълумотлар эълон қилинмаган.
Аввалроқ, шимолий Балх вилоятидаги Ал-Фатҳ корпуси қўмондони Отауллоҳ Умарий самолётларни ортга қайтаришга ҳаракат қилинаётганини маълум қилганди.
«Хорижга олиб келинган самолётлар мамлакатга қайтарилди. Давом этаётган саъй-ҳаракатлар натижасида самолётларнинг бир қисми Афғонистонга олиб келинди», — деди у.
«Толибон» яна бир бор афғон учувчиларини уйларига қайтишга чақириб, уларга ҳеч қандай таҳдид йўқлигини таъкидлади.
Балх ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Зиаул Ҳақ Ассимнинг айтишича, техник хизмат кўрсатувчи ходимлар яқинда бузилган самолётни тузатган.
«Самолёт бузилганди ва Дубайга таъмирлаш учун юборилиши керак эди. Лекин бизнинг муҳандисларимиз ва техник ходимларимиз самолётни таъмирлашди», деди Балх ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Зиаул Ҳақ Ассим.
Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ёқубнинг айтишича, «Толибон» кучли ҳарбий ҳаво кучларини шакллантириш ниятида.
Аввалроқ, «Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистонни аввалги ҳукумат қулаганидан кейин афғон учувчилари мамлакатдан олиб чиқиб кетган самолёт ва вертолётларни қайтаришга чақиргани хабар қилинганди.
Бу ҳақдаги суҳбат Ўзбекистон махсус элчиси Исматулла Эргашев бошчилигидаги делегациянинг 1 декабрь куни Кобулга ташрифи чоғида бўлиб ўтди.
Афғон учувчилари «Толибон» ҳокимиятни қўлга киритишдан олдинги сўнгги соатларда Ўзбекистон ва Тожикистонга авиация техникасининг 25 фоизини олиб қочиб кетгани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...