
Фото: AP
АҚШ бутун дунёдаги мустақил журналистлар ва оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилиш учун катта маблағ ажратиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен “Демократия саммити” арафасида маълум қилди.
“Саммит вақтида биз молиявий муаммоларни бошдан кечираётган мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш учун катта маблағ ажратишимизни эълон қиламиз”, — деди Блинкен.
9-10 декабрь кунлари Вашингтон ташаббуси билан “Демократия саммити” тадбирини ўтказиш режалаштирилган.
Саммит давлат раҳбарлари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва тадбиркорлар иштирокида видеоконференция режимида бўлиб ўтади. Унга 110 мамлакат ва ҳудуд таклиф этилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.