07:00 / 09.12.2021
2 901

Дунёнинг энг бой одами расман уйсиз қолди

Дунёнинг энг бой одами расман уйсиз қолди
Фото: «Officiel-online.com»
Сайёрамизнинг энг бой одамлардан бири, Space Х раҳбари Илон Маск уйсиз қолди. Fox News телеканали хабарига кўра, тадбиркор Хиллсбородаги вилласини 32 миллион долларга сотди.

Бу вилла Маскнинг сўнгги кўчмас мулки бўлган, қолган уйларни аввалроқ сотган. Бунгача Маск барча кўчмас мулкларидан халос бўлишга ваъда берган эди, деб ёзади «Бизнес Online».

Ноябрь ойи бошида Маск тарихда 300 миллиард доллардан ортиқ даромад олган биринчи шахс бўлди. Forbes маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 20:45га келиб Маскнинг бойлиги 308,5 миллиард долларни, Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра – 311 миллиард долларни ташкил қилган. Миллиардернинг бойлиги Tesla котировкалари ўсиши ортидан кўпайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой одами расман уйсиз қолди