
Фото: Global Look Press
Россиянинг Новосибирск давлат университети бионанотехнология, микробиология ва вирусология лабораторияси бошлиғи Сергей Нетесов коронавируснинг “омикрон” штаммини аввалги штаммлардан тафовутловчи “ноодатий” симптомларини маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, янги штамм бир қатор “қизик” симптомларга эга. Бундай симптомлар орасида тез-тез аксириш, томоқда ачишиш ва бурун оқиши бор. Олимнинг таъкидлашича, бу аломатлар вируснинг Уҳанда қайд қилинган вариантига хос бўлмаган.
Мутахассис “омикрон”нинг аксарият симптомлари бошқа штаммларникига нисбатан “юмшоқроқ” эканини қўшимча қилган. Шу билан бирга, Нетесов янги штамм ҳақидаги маълумотлар африкалик шифокор кузатувларидан олингани ва бошқа давлатлар берадиган маълумотларни кутиш кераклигини таъкидлаб ўтган.
“Ушбу штамм “дельта” штаммини сиқиб чиқариши мумкин”, деб тахмин қилган вирусолог ва “омикрон” билан касалланганларнинг барчаси коронавирусга қарши эмланмаган бўлганини қўшимча қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар