Фото: NASA
Аэронавтика ва космосни тадқиқ қилиш миллий агентлиги Ойга парвоз қилиш учун 10 нафар номзодни танлаб олди. Бу ҳақда NASA матбуот хизмати хабар берди.
Космик туристлар таркиби олти нафар эркак ва тўрт нафар аёлдан иборат. Улар Ойга парвоз қилиш учун икки йил давомида махсус тайёргарликдан ўтади. Агентликка астронавт бўлиш учун 12 мингта ариза келиб тушган.
Бўлажак астронавтлар рўйхати қуйидагича:
Никол Айерс – АҚШ ҲҲК майори, 200дан ортиқ жанговар парвозни амалга оширган;
Маркос Берриос – АҚШ ҲҲК майори, 100дан ортиқ жанговар парвозни амалга оширган;
Кристина Бирч – математика, биокимё ва молекуляр биофизика бакалаври.
Дениз Бьорнхэм – АҚШ ҲДК лейтенанти;
Люк Делани – АҚШ денгиз пиёда корпусининг истеъфодаги майори;
Андре Дуглас – машинасозлик магистри;
Жек Хетувей – АҚШ ҲДК командири;
Анил Менон – АҚШ ҲҲК подполковниги;
Кристофер Уильямс – физика бакалаври, астрофизика доктори;
Жессика Виттнер – АҚШ ҲДК лейтенант-командири.
Уларнинг барчаси 30 ёшдан 40 ёшгача. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди