10:28 / 09.12.2021
2 947

Россиялик аёл бойлиги кўпайиши бўйича барча миллиардерларни ортда қолдирди

Россиялик аёл бойлиги кўпайиши бўйича барча миллиардерларни ортда қолдирди
Фото: РИА Новости
Россиянинг энг бадавлат аёли Татьяна Бакальчук 2021 йилда ўз бойлигининг фоиз ҳисобида кўпайиши бўйича барча миллиардерлар ичида етакчи бўлди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди.

Нашр ҳисоб-китобларига кўра, Wildberries интернет-ретейлери асосчисининг бойлиги бир йил ичида 1000 фоиздан зиёдроққа кўпайган. Forbes Real-Time рейтингига кўра, 46 ёшли Бакальчук айни вақтда 13 млрд доллар бойлик билан дунё миллиардерлари рўйхатида 165-ўринни эгалламоқда. Шу билан бирга, тадбиркор Россиянинг энг бой одамлари орасида 13-ўринда турибди, ваҳоланки 2020 йилда у 1 млрд доллар билан 93-ўринни эгаллаганди.

Forbes’нинг хабар беришича, пул ҳисобида бойлигининг кўпайиши бўйича Tesla асосчиси Илон Маск етакчилик қилмоқда. 2021 йилда америкалик тадбиркорнинг бойлиги 2020 йилдаги каби 110 млрд долларга кўпайган. Маск айни вақтда энг бой одамлар рўйхатида 273 млрд доллар билан етакчилик қилмоқда. Ноябр бошида бизнесмен бойлиги 300 млрд доллардан ошган тарихдаги илк одам бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик аёл бойлиги кўпайиши бўйича барча миллиардерларни ортда қолдирди