Фото: Kyodo
Япониянинг Киото префектураси университети олимлари сиртида коронавирус излари борлигини кўрсатувчи антиқа ҳимоя ниқобини ишлаб чиқишди. Агар ниқобга коронавирус тушган бўлса, у ултрабинафша нур остида ёруғлашади.
Kyodo нашрининг хабар беришича, олимлар бунга ниқобни махсус ёруғлик тарқатувчи бўёқ билан ишлов бериш ҳисобига эришишган.
Бўёқ таркибида туяқуш тухумидан олинган антиначалар бор бўлиб, улар коронавирусга таъсир кўрсатади. 2020 йил февралида олимлар коронавируснинг пассив ва хавфсиз шаклини урғочи туяқушларга киритишган ва улар қўйган тухумлардан кўп миқдорда антитаначалар олишган.
“Биз туяқуш тухумларидан арзон нархда кўп миқдорда антитаначалар олишимиз мумкин. Келгусида мен буни ҳар ким фойдалана оладиган тестлар тўпламига айлантирмоқчиман”, деб айтган олимлар гуруҳи раҳбари Ясухиро Цукамото.
Ниқобнинг синовларида коронавирусга чалинган 32 бемор иштирок этган. Улар таққан ниқобларнинг барчаси ултрабинафша нур остида нурланган. Беморларда вирус юкламаси камайганда, ниқоблар ёруғланмай қўйган. Цукамото жамоаси 150 беморни жалб қилиб, синовларни янада кенгроқ ўтказишни режалаштирмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба беришини қўллаб-қувватламаслигини билдирди
Россия армияси Украинанинг «қалъа шаҳри» Вуҳледарни эгаллади
Песков: Махсус ҳарбий операция Россия мақсадларига эришиш билан якунланиши керак
ҲАМАС Тель-Авивдаги теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олди
Путин россияликларга мурожаат қилди: “Барча режалаштирилган мақсадларга эришилади”
Селена Гомес ўзининг миллиардерлик мақомига муносабат билдирди
Микротўлқинли печда овқат иситиш соғлиқ учун зарарлими?
Ҳусийлар Тель Авивнинг чекка ҳудудларига ҳужум қилди