Фото: Murteza Khaliqi/Anadolu Agency via Getty Images
“Толибон” ҳаракати мунтазам қуролли кучларни шакллантириш бўйича махсус комиссия тузди. Қайд этилишича, 20 нафар аъзодан иборат комиссия Афғонистон миллий армиясини ташкил этиш бўйича режа тузади.
“Йигирма нафар аъзодан иборат мазкур қўмита мамлакат халқи хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат ва ислом тузуми эҳтиёжлари асосида мудофаа вазирлиги доирасида содиқ, интизомли, ҳалол ва масъулиятли армияни шакллантиришга масъул бўлади”, — дейилади толиблар мудофаа вазирлиги хабарида.
Маълумот берилишича, 9 декабрь куни миллий мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Муҳаммад Яқуб Мужоҳид мудофаа вазирлиги раҳбариятининг биринчи йиғилишини ўтказган.
Шу куни қуролли кучлар штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитрат ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони мавлавий Омонуддин Мансурни шахсий таркибга таништирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда