СССР парчаланганининг 30 йиллиги арафасида давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Сенатдаги эшиттиришларда Владимир Путин Совет Иттифоқини қайта тиклаши ва бу орқали тарихга кириш ниятидан хавортирда эканлигини билдирди.
Тез-тез эмас, балки сўнгги йилларда деярли доимий тарзда билдирилаётган бу каби баёнотлар ташвишланишга арзигулик. Чунки баъзилар (яъни Ғарб элитасининг энг юқори мартаба вакиллари назарда тутилмоқда), ҳақиқатдан ҳам ўз баёнотларига ишонишадими ёки уларнинг қўрқитиш пропагандаси усулими, аниқ эмас.
Дарвоқе, иккинчи баёнот биринчисига қараганда тузукроқ бўлса, яхши бўлармиди, модомики бундай ҳолатда нопрофессионаллик, геосиёсий душманни чуқур англамаслик ва умумий ақлсизликдан кўра сурбетларча иккиюзламачилик ва ёлғон афзалроқдир.
Ҳаммага яхши маълумки, Владимир Путин СССР қулашини ўтган асрнинг энг улкан геосиёсий фожиаси деб ҳисоблайди ва ўша даврга бўлган ҳиссиётларини ҳеч қачон яширмайди. Нуланд ва унинг сафдошларига кўра, бу уни "ёвуз империя"ни қайта тиклаш бўйича маккор режаларида гумон қилиш учун этарли. Россия президентининг Совет тузумини бир неча бор танқид қилгани, Иттифоқнинг тизимли камчиликларию СССР раҳбариятининг ўзига хос ҳалокатли хатоларини ҳам кўрсатиб ўтганини эса, афтидан, улар ҳисобга олиш учун аҳамиятсиз деб ўйлайдилар.
Айни пайтда Владимир Путиннинг тарихимизнинг совет даврига муносабати уни шахс сифатида эмас (яъни унинг ўша давр ҳақидаги илиқ хотиралари), балки авваломбор, учинчи ўн йилликдан буён мамлакат тақдири учун жавобгарликни бўйнига олган давлат арбоби сифатида жамланган.
Шу кунларда СССР парчаланишининг сабаблари ва айбдорлари ҳақидаги фаол баҳс-мунозаралар урчиган. Бироқ мавжуд версияларда кўп туб-қарама- қаршиликлар мавжуд эмас. Ва ифодаланган фикрларни бир нечта тезисларга умумлаштириш мумкин.
Биринчиси: Совет Иттифоқининг инқирози ва ўлими ички сабаблардан келиб чиққан эди. Ташқи сабаблар эса- хусусан ғарб пропогандасининг ҳалокатли роли- кичик, ёрдамчи вазифани ўтаган холос.
Иккинчиси: Ўша ички сабаблар ҳам тизимли характерга эга эди. Яъни, албатта, аниқ бир шахсларнинг ўлимга олиб келадиган ва ҳалокатли оқибатларга олиб келган масалага аниқ ечимлари бор эди. Бу роппа-роса 30 йил олдин имзоланган Беловеж шартномаларига ҳам тегишли.
Аммо, 1980 йилларга келиб Совет элитасининг муҳим қисмини кейинчалик давлатни иштиёқ билан йўқ қилган одамлар ташкил этгани, бу эса уларни мартабалар зинапоясининг энг юқори поғонасига кўтаргани, қолганлари эса жимгина статус-кво сини қабул қилиб олгани ва бунга қарши бир нечтагина инсонларнинг ҳаракат қилгани каби фактлар Совет кадрлар сиёсатининг асосий иллатларидан далолат беради. СССР давлат қурилишига асос қилиб олинган ва унинг тақдирида ҳал қилувчи роль ўйнаган миллий принципларни ҳам ёдга олиш мумкин- бу ҳақда Путиннинг ўзи ҳам бир нечта маротаба айтган. Ва жуда кўп ва яна кўп нарсалар бор эди.
Учинчиси эса биринчи ва иккинчи пунктлардан мантиқан келиб чиқадики, СССРнинг парчаланиши ва қулаши унинг пойдеворига асос бўлган ўзига хос хусусиятлар туфайли муқаррар эди. Совет Иттифоқи узоқ истиқболга чидамсиз бўлиб чиқди.
Шундай қилиб, мамлакат ҳалокатли, муваффақиятсиз етмиш йиллик тажрибасига нуқта қўйди. Шунингдек, Россия- ўша пайтдаги РСФСР- бу тажрибада асосий донор ва ресурслар манбаи (инсоний манбалардан молиявий манбаларгача) сифатида ҳаракат қилди, бу эса мос равишда, ўша даврда унинг ривожланишига яхши таъсир кўрсатмади. У кўплаб ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича иттифоқнинг бошқа республикаларидан сезиларли даражада ортда қолди.
Бундан ташқари, Совет Иттифоқининг давлат-сиёсий тузилма сифатида қулаши, мамлакатни оғир-оқибатларга олиб келди, уни ўлим ёқасига қолдирди. Баъзи салбий таъсирлар (масалан 1990-йиллардаги демографик инқирозлар), Россияга яна ўн йилликларга таъсир қилгулик.
Аслида Путиннинг давлат раҳбари сифатидаги сиёсати моҳиятан совет лойиҳасига қарама-қарши: мафкуравий радикализмга қарши-консерватизм, инқилобқа қарши – босқичма-босқич ўзгаришлар (норозилар фикрига кўра, жуда секин), мобилизация ва юқори ҳаракатларга қарши-халқ маблағлари, мавҳум утопик моделга мувофиқ жадал ислоҳотларга қарши- табиий, узвий равишда ўсиш. Ва ҳоказолар.
Путин ва қолаверса, Россиянинг бутун давлат раҳбарияти учун - Совет Иттифоқи кўплаб ажойиб ва илиқ хотиралар объекти бўлиб қолсада, давлат-сиёсий маънода қўрқинчлидир. Буни қандай қилиш керак эканлиги ҳақида намуна албатта керак эмас, чунки бу йўл нисбатан яқин келажакда яна бир кафолатланган миллий фалокатни олиб келади. Ахир еттита ўн йиллик айниқса Россиядек мамлакат учун жуда кам.
Юқорида келтириб ўтилганларнинг ҳеч қайсиси сир эмас. Аксинча, кўпчилик учун бу зерикарли оддий ҳақиқатдир. Кўпчилик учун шундай - аммо, кўриниб турибдики, ғарб экспертлари ҳамжамияти Вашингтон, Лондон, Берлин Брюссель ва бошқа ғарб мамлакатлари пойтахтларида Россия ҳақидаги билими ва тушунчасига таянадиган кўпчилик учун бундай эмас.
Шу сабабли томонлар ўртасидаги мулоқот тобора чуқурроқ ўзаро саросимага сабаб бўлмоқда. Россия ва Америка президентларининг кечаги онлайн музокаралари бу тенденцияни янада чуқурлаштирди. Аввалига, Ғарб ОАВлари бутун дунё бўйлаб Москванинг Украинага деярли олдиндан белгиланган бостириб кириши (қандай мақсадда?!) ҳақида жазава кўтарди – ва ўзи ҳам бунга хурсанд бўлиб ишонди.
Тўғри, тан олиш керак, Кремль Портос тамойилига (“Мен курашаётганим учун курашяпман”) амал қилган ва қўшни давлатга бостириб киришга тайёрлиги Владимир Путиннинг ўттиз йил олдин йўқолган мамлакатни тиклаш ҳақидаги мегаломаланс истаги ҳақидаги тасаввурларга мос келади.
Россия ўз ҳамкорларининг адекват бўлмасада ғалати ғатти-ҳаракатларига вазминлик билан изоҳлар бериши керак. Ва албатта, вазият ёмонлашса, гипертовушли, ядровий ва яна бошқа “тинчлантирувчи восита”ларини тайёрлаб қўйиши лозим.
Ирина Алкснис
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда