
Фото: Global Look Press
Россия НАТОдан 2008 йилда Бухарестдаги саммитда Украина ва Грузияни альянсга қабул қилиш тўғрисида берган ваъдасини қайтиб олишини талаб қилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилмоқда.
“Европа хавфсизлиги манфаатлари учун НАТОнинг 2008 йилдаги Бухарест саммитида қабул қилинган “Украина ва Грузия НАТО аъзоси бўлиши” тўғрисидаги қарордан ЕХҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг “ўз хавфсизлигини бошқалар хавфсизлиги эвазига мустаҳкамламаслик” тўғрисидаги мажбуриятга зид келиши ўлароқ воз кечилиши зарур”, — дейилади баёнотда.
Шунингдек, Россия ТИВ Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши Европада кенг кўламли ҳарбий низо келтириб чиқариши мумкинлигини билдирган.
“Бундай масъулиятсиз ҳаракат бизнинг хавфсизлигимизга таҳдид солади, барча манфаатдор томонлар учун Европада кенг кўламли низогача олиб келадиган жиддий ҳарбий хатар уйғотади”, — дейилади баёнотда.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин НАТО инфратузилмаси Россия чегараларига яқинлашаётгани ва Украина ҳудудига зарба берувчи комплекслар жойлаштирилаётганини “қизил чизиқ” деб атаганди.
АҚШ президенти Жо Байден эса “Мен ҳеч қандай қизил чизиқни тан олмайман”, деб жавоб қайтарди.
Украина ва НАТО масаласи Россия ва АҚШ етакчиларининг видеомулоқотида ҳам муҳокама қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг