Мексика ва АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Мексика ва АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинди
Америка Қўшма Штатларининг Аризона штатида 4 нафар ўзбекистонлик Мексикадан ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтаётган вақтда Америка хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди.

“Военный обозреватель” Telegram-каналида ёзилишича, ҳибсга олинганлар Туркия орқали Мексикага боришган ва ушбу давлатдан АҚШнинг Нью-Йорк ва Филаделфия шаҳарларига етиб олиш мақсадида бўлган.

Чегараларни ноқонуний кесиб ўтаётганларга нисбатан қандай чора кўрилгани маълум қилинмаган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар