date
views 6 098

Толибоннинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди

Толибоннинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди
Толибон етакчиларидан бири Нажмуддин Файз Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида ўлдирилган.

Қайд этилишича, Толибоннинг юқори мартабали қўмондони ўз қўриқчиси томонидан отиб ўлдирилган. Ҳодиса Яфтол ҳудудида содир бўлган. Марҳум қўмондон маҳаллий кон саноати бошқармасига масъул эди.

Бундан ташқари, Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакили Қори Саид Хостий пайшанба куни Кобулдаги касалхона олдида отишма бўлгани ҳақида хабар берганди. Бироқ у ҳодисани «тушунмовчилик» деб атади ва тафсилотларни маълум қилмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толибоннинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди