Фото: Яндекс
Россия президенти Владимир Путин 90-йилларда такси ҳайдаб пул топганини маълум қилди. Бу ҳақда «Россия 24» телеканали орқали намойиш этилган «Замонавий тарих» филми тизерида сўз боради.
«Баъзида такси ҳайдаб қўшимча пул ишлашга тўғри келарди. Бу ҳақда гапириш ёқимсиз, лекин, афсуски, шундай бўлган», - деган Путин.
2018 йилда журналист Андрей Кондрашовга берган интервюсида Путин Анатолий Собчак мэр сайловида мағлуб бўлганидан кейин мэрияни тарк этганида, таксида ишлашга тайёрлигини айтган эди.
Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин ҳеч қачон Санкт-Петербургни тарк этишни истамаган бўлса-да, ишга таклиф қилингани ва Москвада қўним топганидан миннатдор.
Путин президент маъмуриятига таклиф қилинганида, бу таклифни қабул қилмасдан иложи йўқлигини таъкидлаган – унинг сўзларига кўра, ўшанда у бошқа иш топа олмаган бўларди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди