
Фото: Twitter / emergenzavvf
Италиянинг Сицилия оролида 11 декабр кечки пайт 5 қаватли уйда газ портлаши юз берди. Бунинг оқибатида уй қулаб тушган, деб хабар берди Giornale di Sicilia нашри.
Маълумотларга кўра, воқеа Равануза шаҳрида юз берган. Дастлабки тахминга кўра, бунга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Портлаш 2 та қўшни бинога ҳам зарар етказган. Айни вақтда 12 киши, жумладан 3 бола бедарак йўқолгани маълум.
Воқеа жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда. Қутқарув амалиётини бошлашдан олдин ўт ўчирувчилар портлашдан кейин чиққан ёнғинни ўчиришларига тўғри келган.

Фото: Twitter / emergenzavvf

Фото: Twitter / emergenzavvf

Фото: Twitter / emergenzavvf

Фото: Twitter / emergenzavvf «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг