07:00 / 13.12.2021
1 978

Ямандаги ҳарбий операцияларда 190 нафар хусий жангарилари ҳалок бўлди

Ямандаги ҳарбий операцияларда 190 нафар хусий жангарилари ҳалок бўлди
Фото: Al Arabiya
Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалициянинг ҳаво ҳужумлари натижасида сўнгги 24 соат ичида Яманда 190 нафар хусий жангарилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуот агентлигига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Халқаро коалиция кучлари хусийларга қарши 36 та операция ўтказган. 20 та ҳарбий машина ва учувчисиз учар аппаратларни бошқариш тизими йўқ қилинган.

Коалиция Саудия Арабистони шаҳарларидаги, асосан, чегара ҳудудларидаги хусийларнинг ҳарбий нуқталарига мунтазам зарбалар йўллайди. Бундан мақсад — исёнчиларнинг дрон ёрдамида ҳужум уюштиришига ва ракета учиришига йўл қўймаслик, дейилади хабарда.

Коалиция ўз ҳаракатларини президент Абд-Раббу Мансур Ҳодий раҳбарлик қилувчи қувғиндаги Яман ҳукуматининг халқаро миқёсда тан олинган иттифоқчиси сифатида олиб боради.

Аввалроқ АҚШ Сенати Саудия Арабистонига ракета сотишни маъқуллаган эди. Келишув лойиҳасида АҚШ ускуналарининг тинч аҳолини ўлдиришда фойдаланилмаслиги кафолатланмай туриб Саудия Арабистонига ҳарбий жўнатмаларни тақиқлаш таклиф қилинган.

Апрель ойида хусийлар дрон ёрдамида Саудия Арабистонининг жануби-ғарбида жойлашган Абҳа шаҳридаги халқаро аэропортга ҳужум қилганди.

2020 йилнинг ноябрь ойида исёнчилар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Saudi Aramco нефть компаниясининг тақсимлаш станцияси ракета билан ўққа тутган эди. Саудия Арабистонида фаолият олиб борувчи чет эл компаниялари эҳтиёт бўлиши керак, чунки бундай операциялар ҳали давом этади, деган эди хусийлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ямандаги ҳарбий операцияларда 190 нафар хусий жангарилари ҳалок бўлди