23:40 / 13.12.2021
2 689

Путин Совет Иттифоқининг парчаланишини фожиа деб атади

Путин Совет Иттифоқининг парчаланишини фожиа деб атади
Россия президенти Владимир Путин Совет Иттифоқининг парчаланишини фожиа, тарихий Россиянинг парчаланиши сифатида қабул қилишини айтди. Путин ушбу фикрни “Россия-1” телеканалида эфирга узатилган “Россия. Энг янги тарих” фильмида айтиб ўтган.

Мамлакат фуқароларининг аксарияти учун худди шундай фожиа, – деди у ССРИнинг парчаланиши шахсан ўзи учун нимани билдириши ҳақидаги саволга жавоб берар экан. – Ахир, Совет Иттифоқининг қулаши нима? Бу Совет Иттифоқи деб номланган тарихий Россиянинг парчаланишидир”.

У мамлакат ҳудудининг 40 фоизини, тахминан шунча ишлаб чиқариш қуввати ва аҳолисини йўқотганини айтди.

Путиннинг таъкидлашича, Совет Иттифоқи парчаланиши билан “25 миллион рус халқи бирданига хорижда – мустақиллик ва суверенитетни қўлга киритган собиқ совет республикаларида бўлиб қолган”.

Улар (яъни республикалар) учун бу яхши, лекин ўзи хоҳламаган ҳолда хорижда бўлиб қолган одамлар учун, албатта, ёмон. Улар қайта олмас, қариндошлари билан бирлаша олмас эди. На иш жойи, на яшаш жойи бор эди. Бу ҳеч қандай муболағасиз, йирик гуманитар фожиа”, – дея тушунтирди Путин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Совет Иттифоқининг парчаланишини фожиа деб атади