21:55 / 13.12.2021
1 545

Time журнали Илон Маскни «Йил инсони» деб эълон қилди

Time журнали Илон Маскни «Йил инсони» деб эълон қилди
Tesla раҳбари, SpaceX асосчиси ва бош директори Илон Маск Time журнали талқинига кўра «Йил инсони» деб топилди. Бу ҳақда нашр сайтида маълум қилинди.

Фото: Time
«У сайёрамизни қутқаришга ва янгисини ўзлаштиришга ёрдам беришга уринаётган инсон: қизиқчи, даҳо, провокатор, олдиндан кўрувчи, саноатчи, шоумен, шартаки, Эдисон, Барнум, Эндрю Карнеги ва «Сақловчилар»даги доктор Манҳэттеннинг телба аралашмаси... Унинг SpaceX стартапи Американинг фазовий келажагида Boeing’ни ортда қолдирди. Унинг Tesla автокомпанияси бир неча миллиардлик автомобиллар бозорининг учдан икки қисмини назорат қилади, бу Маскни 250 млрд доллар бойлик эгасига ва дунёнинг энг бадавлат шахсига айлантирди», — дейилади Time изоҳида.

Ўтган йили АҚШ президенти Жо Байден ва вице-президент Камала Ҳаррис ушбу эътирофга сазовор бўлганди.

Илон Маск дунёнинг энг бадавлат кишиси ҳисобланади. Bloomberg ахборот агентлигининг маълумот беришича, тадбиркорнинг бойлиги 268,9 млрд долларни ташкил этади.

Маск ўтган ҳафтада ўзига тегишли бўлган энг сўнгги кўчмас мулкни сотди ва расман уйсизга айланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Time журнали Илон Маскни «Йил инсони» деб эълон қилди