Фото: Twitter / @218news
Ливия пойтахти Триполида 15 декабрь куни кечқурун қуролланган шахслар президент саройини эгаллади ва ҳукумат ҳамда Мудофаа вазирлиги биноларини қуршаб олди. Бу ҳақда Sky News Arabia’га таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, мамлакат Президент кенгаши раиси ва аъзоларининг уйларига ҳужум уюштиришга тайёргарлик кетаётгани тўғрисида маълумотлар олингач, улар хавфсиз жойга кўчирилган.
Таъкидланишича, давлат муассасаларини эгаллаб олишда иштирок этган ҳарбийлар Ас-Самуд бригадасининг батальони таркибига киради. Улар олдинроқ «Ливияда президентлик сайловлари бўлимаслигини ва Триполидаги барча давлат муассасаларини ёпишларини» маълум қилганди.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг маълум қилишича, қуролланган шахслар инфратузилманинг аҳамиятга эга муҳим объектларини эгаллаб олган. Шунингдек, мамлакат ғарбидаги йирик шаҳарларда бир нечта ҳарбий тузилмалар жанговар шай ҳолатга келтирилган.
Содир бўлаётган воқеалар фонида Триполининг қатор туманлари электр энергиясисиз қолган.
Аввалроқ Ливияда фелдмаршал Ҳафтар ҳамда Каддафининг ўғли президентлик сайловларига қўйилмаслиги мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
2011 йилда Ливия инқилоби етакчиси Муаммар Каддафи ағдарилиб, қатл этилганидан сўнг Ливияда ягона бошқарув органи тузишга муваффақ бўлинмади. Мамлакатда қўш ҳукумат ўрнатилди: бир томондан Триполида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тан олган бош вазир Фаиз Сарраж бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати (МКҲ), бошқа томондан Ҳафтар томонидан қўллаб-қувватланган бош вазир Абдулла Абдураҳмон ат-Тани бошчилигидаги муваққат ҳукумат. Президентлик сайлови 2019 йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Халифа Ҳафтар кучларининг Триполига ҳужуми туфайли у номаълум муддатга қолдирилди. Янги сана Ливия сиёсий мулоқот форуми якунларига кўра белгиланган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас