Хитой ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича 2033 йилда АҚШни қувиб ўтади, бироқ Қўшма Штатлар 2050 йилга келиб биринчиликни яна қайтариб олиши мумкин. Бу ҳақда Япониянинг Nikkei газетасида эълон қилинган мақолада сўз боради.
Қайд этилишича, ушбу прогноз Японияда етакчи ҳисобланган Иқтисодий тадқиқотлар маркази экспертлари томонидан тайёрланган.
Ўтган йил декабрь ойида ҳам экспертлар худди шундай прогнозни эълон қилган эди, бироқ ўшанда Хитой ЯИМ ҳажми бўйича АҚШни 2028 йилда қўвиб ўтади, дейилганди. Бу галги прогнозга улар бироз ўзгартириш киритди. Бунда улар Хитойдаги ишлаб чиқариш самарадорлиги пасайганини ҳамда аҳоли сонини қисқартириш бўйича олиб борилган сиёсат оқибатлари ортаётганини ҳисобга олишгани айтилади. Аҳвол шундай давом этса, Хитойда тез орада меҳнат ресурлари танқислиги кузатилиши мумкин.
Хусусан, марказ экспертларининг фикрича, жорий йилда Хитойда туғилиш сони бўйича республикага асос солингандан буён энг кам кўрсаткич қайд этилди. Аҳолининг кексайиши ижтимоий соҳаларга кўп маблағ сарф қилишни талаб қилади. Бу эса Пекиннинг юқори технологияли саноатни давлат томонидан қўллаб-қувватлар имкониятини қисқартиради, дейди япониялик мутахассислар.
Ўтган йилги хулосаларга ўзгартириш киритишнинг яна бир сабаби сифатида экспертлар президент Жо Байден маъмурияти томонидан олиб борилаётган иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш сиёсатини кўрсатишмоқда. Оқ уй олиб бораётган сиёсат натижасида АҚШда иқтисодий ўсиш фаоллаши кутилмоқда.
Янги ҳисоб-китобларга кўра, 2038 йилга келиб Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми АҚШникига қараганда 5 фоизга кўп бўлади. Лекин 2040-йилларга келиб ушбу тафовут қисқара бошлайди ва 2050 йилларда АҚШ яна биринчи ўринга чиқади.
Япониянинг иқтисодий тадқиқотлар маркази 1958 йилда иқтисодий мавзуларни ёритадиган «Никкэй» газетаси қошида ташкил этилган эди. Сўнгра у кенгайди, тадқиқот ишларида йирик корпорациялар ва давлат тузилмалари экспертлари ҳам иштирок эта бошлади. 2010 йилда Япония ҳукумати жамоатнинг муҳим юридик шахси сифатида марказга алоҳида юридик мақом берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди