
Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани август ойида америкаликлардан мамлакатдан қочиб кетганини атайлаб яширган, чунки уларга ишонмай қўйганди. Афғонистон собиқ раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб CBS телеканалига берган интервьюсида ана шундай деди.
Унинг айтишича, Ашраф Ғани Қўшма Штатлар унинг “Толибон” қўлига тушишига қаршилик қилмаслигидан қўрққан.
Ғани ва унинг атрофидагилар, жумладан, Муҳиб Афғонистон пойтахтидан толиблар у ерга киришидан бироз олдин чиқиб кетган. Улар минган вертолётлар америкаликлар пайқамаслиги ва қаерга кетаётганликларини билмасликлари учун паст баландликда учган.
“Айнан шундай бўлди, – дея тасдиқлади Муҳиб мухбирнинг бу ҳақдаги саволига жавоб қайтарар экан ва шундай изоҳлади. – Ишонч йўқолган эди”.
Ҳамдуллоҳ Муҳибнинг сўзларига кўра, у толиблар Кобулни эгаллашидан бир кун олдин америкаликларга мурожаат қилиб, “Агар ҳокимиятни “Толибон”га топшириш амалга ошмаса, бизни олиб чиқиб кетасизларми?” деб сўраган. Америкаликлар эса ўзларига ҳеч қандай мажбурият олмаслигини айтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар