Фото: Кобул маъмурияти веб-сайти
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати аъзолари Кобул кўчаларида қолган юзи очиқ аёлларнинг суратларини йўқ қилишни бошлади. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти амалдорларига таяниб, Aamaj News хабар берди.
Кобул маъмуриятининг веб-сайтида айтилишича, айни дамда «ғайриисломий фотосуратлар»ни ўчириш жараёни давом этмоқда.
«Толибон» Афғонистон пойтахтини эгаллаб олишидан олдин, масалан, тўй салонларининг ойналарига юзлари, соч ва қўллари очиқ аёлларнинг суратларини ёпиштириш, ҳинд ва турк фильмлари намойиш этиладиган кинотеатрларнинг афишаларига актрисаларнинг кўпинча очиқ кийимдаги тасвирларини тушириш жуда кенг тарқалган амалиёт эди.
Бундан ташқари, шаҳар марказидаги бетон деворларга чизилган кўплаб тасвирлар, жумладан, қиз ва аёлларнинг юзи очиқ ҳолдаги суратлари 20 йил давомида хориж қўшинларига мезбонлик қилган Кобулнинг ўзига хос белгисига айланганди.
Афғонистон пойтахтини қўлга киритгач, «Толибон» жангарилари аёллар тасвири туширилган чизмалар ва афишаларни бўяб ташлашни бошлади. Бироқ кейинчалик бу жараён тўхтатилган. Энди, афтидан, «Толибон» пойтахт кўчаларидаги аёлларнинг суратларидан бутунлай халос бўлмоқчи, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»