Фото: Hisour
Шотландия парламентининг аъзолари юз йиллар аввал жодугар деб ҳисоблангани ва гўёки кучли афсун қилгани учун ўлимга ҳукм қилинган аёлларни оқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Унда ҳукумат номидан расмий узр сўраш ва сеҳр-жоду бўйича олиб борилган суд жараёнларининг қурбонлари хотирасига ёдгорлик ўрнатиш назарда тутилади, дея хабар берди The Sunday Times.
Афв этиш жараёни 1563—1736 йиллардаги ҳукмларга тегишли бўлади. Ўшанда аёлларни мутлақо ёт нарсаларда айблашган: фол очиш, тунда итга айланиш, афсун билан бўрон чақириш ва шайтонлар билан мунтазам учрашиш орқали қироллик флотига зарар етказиш каби. Жодугарлик тўғрисидаги қонунга кўра, барча маҳкумлар гулханда ёқиш билан ўлимга ҳукм қилинган.
Қонун лойиҳасини парламентга тақдим этиш ташаббуси қироллик адвокати ва «Шотландия жодугарлари» гуруҳининг раҳбари Клер Митчелл томонидан кўрсатилган бўлиб, у ўрта аср ҳукмларини қайта кўриб чиқиш тарафдори. Митчеллнинг қарорини қўллаб-қувватлаган Шотландия миллий партияси депутати Натали Доннинг айтишича, қонун лойиҳаси 2022 йилнинг ёзида қабул қилиниши мумкин. «Ушбу хатони тузатишга кеч эмас. Ноҳақ айбланган одамлар кечиримга лойиқ экани — ҳақиқат», — дейди у.
Жодугарлик қонуни 1597 йилда Шотландия қироли Яков VI томонидан қабул қилинган. Сеҳргарликда айбланган барча аёллар ўлимга ҳукм қилинган. Британия ҳудудида суд жараёнлари VIII аср ўрталаригача давом этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»