Фото: Getty Images
АҚШ собиқ президенти, республикачи Дональд Трамп ўзининг Trump Organization компаниясига қарши тергов ўтказаётган Нью-Йорк штати бош прокурори Летиция Жеймснинг устидан судга шикоят қилди. Бу ҳақда The Guardian газетасига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Хусусан, Трамп уни янглиш хулоса чиқаришда айбламоқда. Даъво аризасида таъкидланишича, Жеймс демократ бўлиб, «фақат сиёсий душманлик ва у ўзининг сиёсий рақиби деб биладиган фуқарони таъқиб қилиш, қўрқитиш ва ўч олиш истаги билан ҳаракат қилмоқда».
Жеймс Трамп ва Trump Organization’нинг фуқаролик ҳуқуқларини бузишда айбланяпти. Даъвода бош прокурордан «зудлик билан ишни тўхтатиш ёки ҳеч бўлмаганда барча давом этаётган терговларни тегишли равишда чеклаш» бўйича ҳамда Жеймснинг Трамп ёки унинг бизнес мажмуасига қарши ҳар қандай фуқаролик ёки жиноий ишда иштирокини тақиқлаш талаб қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, Жеймс илгари сурилган даъвога аллақачон муносабат билдирган ва тергов «тўхтовсиз давом этишини» маълум қилган.
Нью-Йорк штати прокуратураси Дональд Трамп ва унинг Trump Organization компаниясини кредитларни таъминлаш ва иқтисодий фойда олиш учун активлар қийматини манипуляция қилишда айбламоқда.
Маълумот учун, Нью-Йорк суди адвокатлик бюросига собиқ президент Дональд Трамп компанияси фаолиятига оид барча ҳужжатларни штат прокурорига топширишни буюрган эди ва материаллар 4 февралдан Летиция Жеймсга топширилган.
Аввалроқ собиқ президент ҳар қандай қонунбузарлик ҳолатларини рад этиб, «тергов сиёсий сабабларга асосланган»ини таъкидлаган эди. Шунингдек, у Манхэттен округи прокурорининг терговини сиёсий «жодугар ови» деб атаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»