15:36 / 22.12.2021
3 029

Рамзан Қодиров: «Туркия Россияда жиноят содир этган террорчиларга бошпана берди»

Рамзан Қодиров: «Туркия Россияда жиноят содир этган террорчиларга бошпана берди»
Фото: «РИА Новости»
Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-канали орқали Туркия ҳукуматини «Россияда жиноятлар содир этган террорчиларни ҳимоя қилишда» айблади. Қодиров Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Туркия террорчиларни қўллаб-қувватлаши ёки Россия билан «шаффоф ва ҳалол муносабатлар» тарафдорилигини аниқлаб олишга чақирган, деб хабар беради Meduza.

«Акс ҳолда, қидирувдаги бандитлар ва безорилар Туркиядан бошпана топиб, боғлар номини минглаб тинч аҳолининг ўлимига алоқадор террорчилар шарафига ўзгартириш бўйича очиқдан очиқ йиғилишлар ва тадбирлар ташкил этар экан, биз жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қоламиз», — деб ёзади Қодиров.

Қодиров номи ўзгараётган боғлар деганда декабрь ойида Туркия шимоли-ғарбидаги Кёрфез шаҳридаги Жоҳар Дудаев номидаги боғни назарда тутган кўринади. Чеченистон раҳбари бунга жавобан Туркияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Курдистон Ишчилар партияси асосчиси Абдулла Ўжалан номини абадийлаштириш «жуда мантиқий ва сиёсий жиҳатдан шаффоф» бўлишини айтган.

Қодиров, шунингдек, Россия ТИВни диққатли бўлишга ва «турк расмийларининг амалдаги ҳаракатлари Россия—Туркия муносабатларига бевосита таҳдид» бўлгани сабаб дипломатик чоралар кўришга чақирган.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Туркияда Жоҳар Дудаев номидаги боғнинг очилишини қоралаганди. Унинг сўзларига кўра, Россия «экстремистлар, террорчилар, жангарилар ва коллаборационистларга ҳар қандай ёдгорлик ўрнатиш бўйича принципиал позицияга» амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, октябрь бошида Истанбул Бош прокуратураси чечен мухолифатчиларига қуролли ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланаётган тўрт нафар Россия, шунингдек, Украина ва Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров: «Туркия Россияда жиноят содир этган террорчиларга бошпана берди»