22:22 / 22.12.2021
1 482

Шри-Ланка Эрондан нефть учун қарзини чой билан узишни таклиф қилди

Шри-Ланка Эрондан нефть учун қарзини чой билан узишни таклиф қилди
Фото: Getty Images
Шри-Ланка ҳукумати Эрон етказиб берган нефть учун қарзини чой билан узишни таклиф қилди. Бу ҳақда республика плантациялар вазири Рамеш Патҳиранга таяниб BBC News хабар берди.

Шри-Ланка нефть учун Эрондан 251 млн долларга яқин қарз бўлган. Аммо иккита сабаб туфайли қарзни узиш масаласида муаммо мавжуд. Биринчидан,Эронга нисбатан халқаро санкциялар киритилгани сабабли бу мамлакат банкларига пул ўтказиш имкони йўқ. Чой эса БМТ томонидан биринчи эҳтиёж маҳсулотлари тоифасига киради ва уни Эронга экспорт қилиш халқаро қонунларга зид бўлмайди.

Иккинчидан, Шри-Ланка туризм соҳасидаги инқироз боис жиддий валюта инқирозини бошидан кечирмоқда. Доллар эмас, чой билан ҳисоб-китоб қилиш мамлакатга хорижий валютани тежаш имконини беради.

Шри-Ланка Эронга ҳар ойда 5 млн долларлик чой етказиб беришни таклиф қилмоқда. Мамлакатда йилига 340 млн тоннага яқин чой ишлаб чиқарилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланка Эрондан нефть учун қарзини чой билан узишни таклиф қилди