22:25 / 22.12.2021
1 860

Мадагаскарда авиафалокатга учраган генерал денгизда 12 соат сузиб тирик қолди

Мадагаскарда авиафалокатга учраган генерал денгизда 12 соат сузиб тирик қолди
Фото: twitter.com/MDN_Madagasca
Мадагаскар жандармерияси давлат котиби, дивизия генерали Серж Желэ у кетаётган ҳарбий вертолёт денгиз устида фалокатга учрагандан кейин соҳилгача 12 соат сузиб борди ва омон қолди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

57 ёшли Желэ ва яна бир аскар фалокат вақтида катапулта қилишган ва Маҳамбо шаҳригача сузиб боришга муваффақ бўлишган.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода генерал толиққан кўринишда шезлонгда ётганини кўриш мумкин.

Ҳали ўладиган вақтим келмади”, деб айтган генерал ва совқотгани, бироқ жароҳат олмаганини қўшимча қилган.

Мадагаскар ҳарбий-ҳаво кучларининг бортида генерал ва яна 3 киши бўлган вертолёти 20 декабрнинг иккинчи ярмида фалокатга учраган. Миллий жандармерия учун масъул бўлган генерал Мадагаскар бош вазири ва мудофаа вазири билан учрашувдан қайтаётган бўлган. Шундан кейин мудофаа вазирлиги вертолётдаги 4 киши бедарак йўқолганини маълум қилган. Айни вақтда қолган 2 аскарни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мадагаскарда авиафалокатга учраган генерал денгизда 12 соат сузиб тирик қолди