09:00 / 23.12.2021
1 423

«Beeline» компанияси асосчиси ҳаётдан кўз юмди

«Beeline» компанияси асосчиси ҳаётдан кўз юмди
Фото: РИА «Новости»
«Beeline» мобил алоқа оператори ва «Династия» жамғармаси асосчиси Дмитрий Зимин ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда унинг ўғли Борис Зимин «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди. Дмитрий Зимин 88 ёшда вафот этган.

Аввалроқ Зимин «Forbes» журналининг Россиядаги энг бадавлат тадбиркорлар рейтингига киритилган эди. Хусусан, 2005 йилда унинг бойлиги 520 миллион долларга баҳоланган.

Борис Зиминнинг сўзларига кўра, тадбиркор Швейцарияда вафот этган. «Менинг отам ҳаётни жуда яхши кўрарди ва кўп умр кечирди. Ҳаммаси учун унга раҳмат. У тинчгина, бизни ва ҳаётни бир оз қайғу билан тарк этди. Сўнгги ойларда отам оғир касал эди», деб ёзган Борис Зимин.

Дмитрий Зимин 1992 йилда Константин Кузов билан биргаликда айни пайтда «Beeline» савдо белгиси остида фаолият юритувчи «Вымпелком-Коммуникатсии» компаниясига асос солган.

Тадбиркор йирик хайриячи эди. У фундаментал фанни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Династия» фондига асос олган ва унга раҳбарлик қилган.

2016 йилда Дмитрий Зимин ўғли Борис билан биргаликда илм-фан ва таълимни қўллаб-қувватловчи «Zimin Foundation» халқаро нотижорат ташкилотига асос солган. Бундан ташқари, Зимин «Маърифатпарвар» мукофотининг ҳаммуассиси ҳам ҳисобланар эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Beeline» компанияси асосчиси ҳаётдан кўз юмди