date
views 1 131

Қозоғистон парламенти ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Қозоғистон парламенти ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Фото: РИА Новости
Қозоғистон сенати (парламент юқори палатаси) ўлим жазосини бекор қилиш масаласи бўйича қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Тузатишларда ўлим жазосини республика жиноят кодексининг барча моддаларидан чиқариб ташлаш таклиф қилинган. Шундай қилиб, мамлакат жиноят кодексида озодликдан умрбод маҳрум қилиш энг кескин жазо бўлади.

Қонун сенат томонидан қабул қилинганидан сўнг имзолаш учун Қозоғистон президентига юборилади.
Қозоғистоннинг амалдаги жиноят кодексида 17та моддада ўлим жазоси кўзда тутилган.

Республикада айни пайтда ўлим жазосига мораторий жорий этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон парламенти ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди