Фото: AP Photo
Россияни мағлуб этиб бўлмайди, уни фақат ичкаридан йўқ қилиш мумкин, деди Россия президенти Владимир Путин 23 декабрь куни бўлиб ўтган йиллик матбуот анжуманида.
BBC рус хизмати мухбири Пётр Козлов Путиндан сўнгги олти ой ичида ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларининг хорижий агентлар ва экстремистлар деб тан олиниши кескин ошганига нима сабаб бўлаётганини, президент ўз ҳаракатлари билан келажакдаги уруш ва инқилоблар учун пойдевор қўяётганидан қўрқадими ёки йўқлигини сўради.
«Агар тарихни оладиган бўлсак, сизга рақибларимиз асрлар давомида нима ҳақида гапириб келаётганини эслатмоқчиман. Россияни мағлуб этиб бўлмайди, уни фақат ичкаридан йўқ қилиш мумкин. Биринчи жаҳон уруши пайтида, аниқроғи, унинг якунларидаги ишларга ва 90 йилларда Совет Иттифоқи парчаланишига нима сабаб бўлганди? Буни ким қилганди? Бошқаларнинг манфаатларига хизмат қилганлар, рус ва Россия империясининг бошқа халқлари, Совет Иттифоқи ва Россия Федерациясининг бугунги кундаги манфаатларига алоқаси бўлмаганлар», — деди Путин.
Хорижий ОАВларнинг реестри тез ўсиб бораётгани ҳақидаги саволга Путин бунда яхшилик кўрмаётганини айтди. «Оммавий ахборот воситалари – хорижий агентлар реестрига келсак. Бунда яхшилик йўқ, деган фикрингизга қўшиламан», — деди Путин.
Шу билан бирга, у Россияда хорижий агентлар фаолиятини тартибга солиш АҚШдагига қараганда юмшоқроқ эканини, у ердаги қонунда Россия қонунларига қараганда қаттиқроқ жазолар назарда тутилганини айтди.
«Агар ўз фаолиятингизни тугатмаган бўлсангиз, жиноий ишга тортилишингиз мумкин — беш йилгача қамоқ жазоси. Агар фаолиятингизни тўхтатиб, ташкилотингизни ёпган бўлсангиз ҳам, бу сизни жиноий жавобгарликдан озод қилмайди. Беш йил», — деди Путин. Россияда бундай нарса йўқ, дея қўшимча қилди у.
«Биз фаолиятни тўхтатишни талаб қилмаймиз... Улар бундан кейин ҳам ишлашда давом этиши мумкин. Бизнинг қонунимиз анча либералроқ», — деди президент ва чет эл агенти сифатида тан олинган ташкилотлар молиявий манбаларини ошкор этиши зарурлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, у «сиёсий фаолиятни тушуниш билан боғлиқ, шунингдек, уларнинг ишини қандай тартибга солиш кераклигига оид масалалар борлигини айтди. «Бизда рўйхатдан ўтган 200 мингта нодавлат нотижорат ташкилотларидан 74 таси хорижий агент сифатида тан олинган», — деди Путин. Бу нисбатдан келиб чиқадики, Россиядаги хорижий агентларнинг улуши АҚШдаги хорижий агентларнинг улушидан ошмайди, дея қўшимча қилди Россия президенти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди