22:43 / 23.12.2021
1 495

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Эрондан ноқонуний олиб келинаётган қуролларни қўлга олди

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Эрондан ноқонуний олиб келинаётган қуролларни қўлга олди
Фото: AP Photo
АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Эрондан ноқонуний йўл билан қурол-яроғ олиб келаётган яманлик экипаж кемасини қўлга олди. Бу ҳақда АBC телеканали хабар берди. Тахминларга кўра, қуролларни Яманга етказиш режалаштирилган.

«Хусийларга (яманлик исёнчилар) тўғридан-тўғри ёки билвосита қурол-яроғ етказиб бериш, сотиш ва ўтказиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари ва АҚШ санкцияларига зид», — дея телеканал АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг Бешинчи флоти баёнотидан иқтибос келтирди.

Кема 20 декабрдан бери давом этаётган операция доирасида Араб денгизининг Уммон ва Покистон қирғоқлари яқинида қўлга олинган. Америкалик денгизчилар кема бортидан 1400 та автомат ва 226 000 дона ўқ-дори топган. Сўнг кема чўктирилган, экипаж аъзоларини эса ватанига қайтариш режалаштирилмоқда.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Бешинчи флоти маълумотларига кўра, кема «авваллари Ямандаги хусийларга қурол олиб ўтишда фойдаланилган» йўналишда сузаётганди. Ҳарбий флот қўмондонлигининг таъкидлашича, жорий йил давомида флот ходимлари ушбу ҳудудда ноқонуний олиб ўтилаётган қарийб 8,7 минг дона қурол-яроғни мусодара қилган.

АBC АҚШ 2016 йилдан Яманга юборилаётган қуролларни мусодара қила бошлаганини эслатди.

Ямандаги қуролли можаро 2014 йилнинг март ойидан бери давом этмоқда. Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яман президенти Абду Раббо Мансур Ҳодий қўшинларини мамлакатнинг бир қисмини назорат қилаётган хусий исёнчиларга қарши курашда қўллаб-қувватламоқда. Ғарбнинг фикрича, исёнчиларга Эрон ёрдам бермоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Эрондан ноқонуний олиб келинаётган қуролларни қўлга олди