Саудия Арабистони Хитойнинг ёрдами билан баллистик ракеталарни ишлаб чиқармоқда

Фото: Global Look Press
АҚШ разведка хизмати ходимларининг фикрича, Саудия Арабистони Хитой ёрдамида ўз баллистик ракеталарини ишлаб чиқариш билан фаол шуғулланмоқда. Бу ҳақда CNN ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбаларга кўра, Саудия Арабистони илгари бундай ракеталарни ишлаб чиқариш билан шуғулланмаган, уларни Хитойдан сотиб олган.
CNN ўз хабарида сунъий йўлдош тасвирларига ҳам таянган. Телеканал қайд этишича, тасвирлар қироллик ҳудудида баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш бўйича камида битта корхона мавжудлигини тасдиқлайди.
Телеканал дастурида ўз фикрини билдирган ядро сиёсати ва қуроллари бўйича бир қатор экспертларнинг сўзларига кўра, воқеаларнинг бундай ривожланиши Эронни ўзининг ядровий дастурини фаоллаштиришга ва қуролсизланиш ғоясидан воз кечишга ундаши мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!АҚШ разведка хизмати ходимларининг фикрича, Саудия Арабистони Хитой ёрдамида ўз баллистик ракеталарини ишлаб чиқариш билан фаол шуғулланмоқда. Бу ҳақда CNN ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбаларга кўра, Саудия Арабистони илгари бундай ракеталарни ишлаб чиқариш билан шуғулланмаган, уларни Хитойдан сотиб олган.
CNN ўз хабарида сунъий йўлдош тасвирларига ҳам таянган. Телеканал қайд этишича, тасвирлар қироллик ҳудудида баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш бўйича камида битта корхона мавжудлигини тасдиқлайди.
Телеканал дастурида ўз фикрини билдирган ядро сиёсати ва қуроллари бўйича бир қатор экспертларнинг сўзларига кўра, воқеаларнинг бундай ривожланиши Эронни ўзининг ядровий дастурини фаоллаштиришга ва қуролсизланиш ғоясидан воз кечишга ундаши мумкин.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…