Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Федерал Тиббиёт-биология агентлигининг Иммунология институти томонидан яратилган “МИР 19” коронавирусига қарши ингаляцион препаратни рўйхатга олди.
Препарат ген даражасида РНК вируси кетма-кетликларининг фаоллигини танлаб бостиради. Коронавируснинг барча штаммларига, жумладан, “омикрон”га қарши самарали, деди ФМБА раҳбари Вероника Скворцова.
Хавфсиз ва фойдаланишга рухсат берилган
Препаратнинг клиник синовлари давомида унинг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланди. "МИР 19" - ингаляцион препарат ҳисобланади, небулизер ёрдамида киритилади.
"МИР 19" препарати фақат шифохоналарда қўллаш учун мўлжалланган, аммо уни амбулатор беморларни даволаш учун дорихоналарда сотиш учун тадқиқот ўтказиш режалаштирилган, деди Вероника Скворцова.
Россияда коронавирусга қарши яна қандай препаратлар бор
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Татьяна Семенова Россияда COVID-19дан даволаш учун 14 та дори воситалари рўйхатга олинганини маълум қилганди. Бундан ташқари, коронавирусга ташхис қўйиш учун 94та тизим рўйхатга олинган.
Россия олимлари COVID-19га қарши 7та вакцина ишлаб чиқди, уларнинг барчаси рўйхатдан ўтказилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар