
Фото: LRT
COVID-19нинг «омикрон» штамми аниқланган мамлакатлар сони 110 тага етди, гарчи «дельта» вариантидан хавфсизроқ бўлса-да, тарқалиш суръатлари юқорили боис, янги штамм соғлиқни сақлаш тизимларига жиддий таъсир ўтказиши мумкин, дейилади ЖССТ баёнотида.
«Омикрон»нинг клиник оғирлиги мавҳумлигича қолмоқда, ҳозирча «дельта»дан енгил кўрингани билан, юқумлилик даражаси каррасига юқори, бу эса соғлиқни сақлаш тизимларига юкланишни ошириб юбориб, касалланишлар сезиларли равишда кўпайишига олиб келиши мумкин», — дейилади баёнотда.
Ташкилот «омикрон» таъсири аҳолининг энг ҳимояланмаган қатламлари, хусусан, вакцинация билан қамраб олиниши ва жамоавий иммунитет паст мамлакатларда юқори бўлишига урғу берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар