00:55 / 25.12.2021
1 318

Альплардаги тоғ тебраниб туриши аниқланди

Альплардаги тоғ тебраниб туриши аниқланди
Фото: pixabay.com
Альп тоғлари орасида энг баландларидан бири бўлган Маттерхорн тоғи тахминан ҳар 2 сонияда бир марта олдинга-орқага тебранади. Буни Мюнхен техника университети тадқиқотчилари аниқлашди. Улар бу ҳақда Earth and Planetary Science Letters журналида маълум қилишди.

Маттерхорн тоғи Швейцария ва Италия чегарасида жойлашган бўлиб, унинг баландлиги 4478 метрни ташкил қилади. Ҳар қандай жисм у ёки бу частотада қўзғалганда тебранади ва тадқиқотчиларни бу борада тоғлар ўзини қандай тутиши қизиқтирган. Буни аниқлаш мақсадида улар Маттерхорннинг чўққисида ва этагида сейсмометрлар ўрнатишган.

Аниқланишича, тоғ шимолдан жанубга ва ғарбдан шарққа 0,42 Гц частота билан тебраниб турар экан. Тоғ нанометрлардан микрометрларгача оралиқда тебранган ва унинг чўққисида тебраниш этагига нисбатан 14 марта кучлироқ бўлган.

Тоғнинг тупроқ кучли ҳаракатланадиган жойлари зилзила вақтида кўчкилар, тошлар қулаши ва тоғ жинслари емирилишига кўпроқ мойил бўлиши мумкин”, деб таъкидлаб ўтишган мутахассислар.

Маттерхорндаги тебранишлар дунё океанида бошланувчи сейсмик фаоллик билан боғланган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бошқа тоғлар ҳам Маттерхорн каби тебраниб туриши эҳтимоли юқори.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Альплардаги тоғ тебраниб туриши аниқланди