13:15 / 25.12.2021
2 694

“Толибон” ўз сафини тозалашга киришди

“Толибон” ўз сафини тозалашга киришди
“Толибон” тузган Тозалаш комиссияси ҳаракатнинг обрўсига путур етказган 1895 аъзони аниқлади. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттерадаги саҳифасида маълум қилди.

Айрим толибларнинг ўзбошимчаликлари ҳақида фуқаролардан кўп сонли шикоятлар келиб тушгач, бир ой олдин Тозалаш комиссияси тузилган эди. Комиссия “Толибон” тузган Мудофаа вазирлигига бўйсунади, унинг асосий вазифаси ҳаракат сафида бўлгани ҳолда унинг номига доғ тушираётган шахсларни аниқлашдир.

Самангонийнинг айтишича, айрим “зараркунандалар” ҳибсга олинган ва уларнинг иши судга оширилган.

“Толибон” ҳаракати август ойи ўрталарида Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагач, аввалги ҳукуматнинг собиқ амалдорлари ва хавфсизлик ходимларига қарши қатағон уюштирмасликка ваъда берган эди. Бироқ ижтимоий тармоқларда ағдарилган ҳукуматда ишлаган ёки Афғонистондаги йигирма йиллик миссияси давомида хорижий қўшинлар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг ҳибсга олингани ва ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” ўз сафини тозалашга киришди