Австрия собиқ канцлери ўзига АҚШдан иш топди

Австрия собиқ канцлери ўзига АҚШдан иш топди
Фото: AFP
Австрия собиқ канцлери Себастян Курц АҚШдаги инвестиция компаниясига ишга жойлашди, деб хабар берди Österreich нашри.

Қайд этилишича, Курц янги иш жойида йилига 500 минг евро маош олади. У канцлер лавозимида йилига 270 минг евродан кўпроқ маош оларди.

Нашр маълумотига кўра, Курц АҚШга оиласи билан кўчиб ўтади. Себастян Курц 2 декабр куни сиёсатдан кетишини эълон қилганди.

18 ноябрда Австрия парламенти Себастян Курцни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилганди. Мамлакат собиқ ҳукумат раҳбари коррупция ишида гумонланганидан сўнг лавозимини тарк этган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар