07:30 / 26.12.2021
1 260

Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилди. Бу жазо Собиқ Иттифоқдан бир мамлакатда сақланиб қолмоқда

Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилди. Бу жазо Собиқ Иттифоқдан бир мамлакатда сақланиб қолмоқда
Фото: «Reuters»
Қозоғистон парламенти Сенати Жиноят кодексида кўзда тутилган ўлим жазосини бутунлай бекор қилишни ёқлаб овоз берди. Шу тариқа собиқ Иттифоқ ҳудудларида ўлим жазоси бекор қилинмаган ягона мамлакат — Беларусь қолди.

Қозоғистон Сенати матбуот хизмати хабар беришича, парламент юқори палатаси 23 декабрь куни «Қозоғистон Республикасининг ўлим жазосини бекор қилиш бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилган.

Президент Тоқаев яқинда қилган чиқишида Қозоғистонда ўлим жазоси ҳеч истисносиз бекор қилиниши кераклигини таъкидлаганди.

Маълумотларга кўра, Қозоғистон 1991 йилда мустақил бўлганидан буён 536 та ўлим жазоси ижро этилган. Энг сўнггиси 2003 йилда амалга ошган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилди. Бу жазо Собиқ Иттифоқдан бир мамлакатда сақланиб қолмоқда