Фото: Спутник
Қирғизистон чегара хизмати Тожикистон билан чегарадаги кескинлик туфайли хизматнинг кучайтирилган режимига ўтди: қўшни давлат фуқаролари қирғизистонликларнинг автомобилларини тошбўрон қилган, бунга жавобан қирғиз чегарачиси ҳавога ўқ узган, деб ёзмоқда «РИА Новости» чегара бошқармаси матбуот хизматига таяниб.
Қирғизистон чегарачилари маълум қилишича, 25 декабрь куни Қирғизистоннинг Дамба ва Мақсат қишлоқлари тўғрисидаги чегара яқинида тожикистонлик ҳарбийларнинг тўпланиши қайд этилган, чегара постларидан бирида эса тожик ҳарбийлари миномёт ўрнатган. Орадан кўп ўтмай, Эки-Тошдаги чегара ҳудудида отишма содир бўлган: тожик фуқаролари қирғизистонликларнинг автомобилларини тошбўрон қилган, можарони тўхтатиш учун қирғиз чегарачиси ҳавога ўқ узишга мажбур бўлган, дея хабар берди, Қирғизистон чегара бошқармаси.
«Эки-Тош ҳудудида содир бўлган воқеадан сўнг дарҳол Қирғизистон ва Тожикистон чегара постлари бошлиқлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, улар вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қўшимча чегара посбонларини жойлаштирди. Тожикистон томони ҳодисага алоқадор шахсларни қидираётганини маълум қилди. Давлат чегарасининг ушбу қисмида жойлаштирилган Қирғизистон чегара хизмати бўлинмалари кучайтирилган хизмат кўрсатиш режимига ўтказилди», — деди бошқарма матбуот котиби.
Таъкидланишича, ҳозирда чегарадаги вазият «нисбатан барқарор». «Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати мазкур участкадаги вазиятни назоратга олган ва кузатиб бормоқда», — дея таъкидланади бошқарма хабарида.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегарачилари ўртасида тўқнашувлар юз беради. Бунга чегарадаги баҳсли ва тавсифланмаган ҳудудлар сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар