Фото: Central Asia
Афғонистоннинг Панжшер вилоятида «Толибон» жангарилари томонидан маҳаллий фуқаронинг ўлдирилиши ортидан 26 декабрь куни ўнлаб одамлар норозилик намойиши ўтказди. Aamaj News хабарига кўра, йиғилганлар «Толибонга ўлим!» дея ҳайқирган.
Панжшер «Толибон» Кобулни жангсиз эгаллашга муваффақ бўлганидан деярли бир ой ўтиб бўйсундирилган эди. Вилоятда яшовчи фаоллар «Толибон»нинг ҳокимиятини тан олишдан бош тортган ва ағдарилган ҳукуматнинг собиқ ҳарбийларидан кўнгиллилар билан биргаликда Миллий қаршилик фронтини (МҚФ) тузган. 6 сентябрь куни «Толибон» билан кечган тўқнашувлардан сўнг МҚФ Панжшер маъмурий маркази – Бозарак шаҳрини тарк этишга мажбур бўлди. Бироқ фронт аскарлари толибларга қарши партизан урушини давом эттирди.
«Толибон» эса ўз назоратига ўтган вилоятнинг аҳолисига қарши репрессияларни амалга ошира бошлади. Панжшердан маҳаллий аҳолининг ўлдирилиши, мажбуран кўчирилиши ва минтақага озиқ-овқат таъминоти тўсиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ маҳаллий аҳоли оммавий норозилик намойишларини ўтказишга журъат эта олмаган.
26 декабрдаги намойиш толиблар томонидан ҳудуди эгаллаб олинган панжшерликларнинг биринчи оммавий акцияси бўлди. Таъкидланишича, намойишчилар «Толибон» томонидан отиб ўлдирилган маҳаллий фуқаронинг жасадини Бозарак кўчалари бўйлаб олиб юрган ва вилоят ҳокимлиги биноси олдида митинг ўтказган.
Намойишчилар олдига чиққан «Толибон»нинг Панжшердаги командири Абдул Ҳамид Хуросоний фуқаронинг ўлдирилишида «Толибон» жавобгар эканини тан олган. «У Толибон хавфсизлик кучларига келиб тушган нотўғри маълумотлар асосида ўлдирилган. Ислом Амирлиги (Афғонистон) раҳбарияти кимда-ким бундай ҳаракатларга йўл қўйса, уни жавобгарликка тортишга халқ олдида ваъда бермоқда», — деди Хуросоний намойишчиларга.
Хабарга кўра, «Толибон» норозилик акциясини куч билан бостиришга уринмаган, воқеа жойида бўлган маҳаллий аҳоли ва журналистларга видеотасвирлар олишга рухсат берган.
Бозаракдаги норозилик 26 декабрь оқшомида талофатларсиз якунланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар