
ФОТО: JAVED TANVEER/AFP
Афғонистоннинг одоб-ахлоқ тарғиботи ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги транспорт воситалари эгалари учун янги қоида чиқарди, унга кўра, 72 километрдан олис масофага аёлларни эркак қариндош ҳамроҳлигисиз элтиш тақиқланади. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.
Вазирлик вакили Содиқ Оқиф Муҳожирнинг таъкидлашича, ҳамроҳлик қилувчи эркак киши яқин қариндош бўлиши шарт.
«Толибон», шунингдек, транспорт воситалари эгаларига фақат ҳижобдаги аёлларга хизмат кўрсатиш ҳақида кўрсатма берган.
Бундан ташқари, жамоат транспортида мусиқа қўйиш ман этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар