10:16 / 28.12.2021
3 028

«Дунёнинг энг кучли одами» COVIDдан вафот этди

«Дунёнинг энг кучли одами» COVIDдан вафот этди
Кикбоксинг бўйича бир неча карра жаҳон чемпиони 41 ёшли Фредерик Синистра коронавирус асоратлари туфайли вафот этди, дея хабар бермоқда The Sun.

Ноябр ойида Синистра соғлиғида муаммоларга дуч келади ва шифокорларга мурожаат қилади.

Касалхонада Синистра сунъий нафас олиш аппаратига уланган, аммо кейин ўзини яхши ҳис қилгани учун шифохонани тарк этган.

Кикбоксчи касалхонадан чиққанидан сўнг уйда даволанишни давом эттирди, бироқ бир неча кундан кейин унинг юрак уриши тўхтаб, вафот этди.

Белгияда «дунёнинг энг кучли одами» дея қайд этилган Синистра коронавирус вакцинасига қарши бўлиб келган ва Белгия ҳукуматини чекловлар учун танқид қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Дунёнинг энг кучли одами» COVIDдан вафот этди