
Фото: «Вокруг света»
Gallup International ассоциацияси мустақил тадқиқот агентликлари ўтказган глобал сўров асосида дунё мамланинг энг бахтли мамлакатларини аниқлади.
GIA «Бахт индекси»да юқори ўринларни Колумбия (+79), Қозоғистон (+76), Албания (+74), Малайзия (+73) ва Озарбайжон банд этди.
Энг паст ўринларни эса Гана (+2), Афғонистон (+9), Гонконг (+11), Ироқ (17) ва Россия (+18) банд этди, дейилади тадқиқотда.
Шунингдек, «Умид индекси» (Hope Index)да энг яхши ва энг ёмон кўрсаткичга эга мамлакатлар номи ҳам маълум қилинди.
Оптимист-мамлакатлар етакчи бешлигига Индонезия (+72), Албания (+65), Озарбайжон (+53), Нигерия (+51), Мексика ва Вьетнам (ҳар иккисида бир хил +47 балл) киритилган.
Умидсиз-мамлакатлар бешлигида эса Туркия (-34), Болгария (-34), Афғонистон (-32), Польша (-30) ва Чехия (-25)ни кўриш мумкин. Тадқиқот 45 мамлакатни қамраб олган, улар орасида Ўзбекистон йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар