08:23 / 29.12.2021
1 482

«Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ Панжшерда» — Афғонистон элчиси

«Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ Панжшерда» — Афғонистон элчиси
Амрулла Солиҳ / Фото: AP Photo
Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ Панжшер вилоятида бўлиб, у ерда тўпланган Миллий қаршилик кучлари «Толибон»га қарши курашиш учун етарлича қурол ва ҳарбий техникага эга. Бу ҳақда Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди.

«Амрулла Солиҳ ҳозир Панжшер дарасида. У, Аҳмад Масъуд (дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли, Миллий қаршилик фронтининг етакчиси) ва қаршиликнинг бошқа аъзолари билан доимий телефон алоқасидамиз. Улар ёрдамида Панжшердаги вазиятдан хабардорман» — деди элчи. «Ҳарбий ёрдам масаласига келсак, шуни айтмоқчиманки, Панжшерда қаршилик кўрсатиш учун бизда ҳали етарли кучлар, ҳарбий техника ва қуроллар бор».

Афғонистон элчисининг сўзларига кўра, қаршилик кучлари «Тожикистондан энг яқин ва яхши қўшни сифатида уларни сиёсий томондан демократияга риоя қилиш, тинчлик ва тотувлик ҳукмронлиги, халқ сайловлари ва инклюзив ҳукуматни ўтказиш нуқтаи назаридан қўллаб-қувватлашини истайди».

«Амрулла Солиҳ Душанбеда эди, лекин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашгани ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. Биз президент Раҳмондан Афғонистонга алоҳида эътибор қаратгани ва халқимизни у ерда ҳам, бу ерда ҳам қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз», — деди Афғонистон элчиси.

Элчининг айтишича, Афғонистонда толибларга қарши нафақат Панжшерда, балки Қандаҳор ва Бағлон вилоятининг Андараб туманида ҳам қаршилик кўрсатилмоқда.

«‘Толибон’ мамлакатни эгаллаб, Кобулни бунчалик тез қўлга олишини ҳеч ким кутмаганди. Мамлакат яхши тайёргарликдан ўтган ва қуролланган 50 мингдан ортиқ армияга эга эди, АҚШ билан бизни ҳимоя қилиши тўғрисида келишув бор эди, лекин улар буни бажармади. Ғанида айрим толиблар билан яширин келишув бўлган, у ўзини президент этиб сайлаган халққа хиёнат қилиб, қочиб кетди», — деди элчи Агбар.

Афғонистон элчиси Панжшердан ташқари, Афғонистоннинг 33 вилояти «Толибон»га таслим бўлганини эслатди. Унинг таъкидлашича, «воқеаларнинг бундай ривожланишини ҳеч ким кутмаган ва урушга тайёр эмасди, чунки сўнгги 20 йилда Панжшер туристик дара ҳамда дам оладиган жой бўлган».

«У ердаги қаршиликнинг ‘Толибон’ни қайтариш учун тайёр армияси ва қуроли бўлмаган, лекин шунга қарамай, Панжшер жанг қилмоқда, таслим бўлмаяпти. Икки кундан бери вилоят аҳолиси ‘Йўқолсин толиблар!’ шиори билан митинглар ўтказмоқда. Аҳолининг норозилик митинглари фақат Панжшерда эмас, Қандаҳор ва Андарабда ҳам ўтказилмоқда. Ишончим комилки, тез орада бутун мамлакат ‘Толибон’га қарши бош кўтаради ва бу нафақат ҳарбий, сиёсий, балки аҳолининг барча қатламларининг умуммиллий қаршилигига айланади», — деди Агбар.

Август ойида «Толибон» ҳокимиятни қўлга киритиб, Афғонистоннинг ўша пайтдаги президенти Ашраф Ғани қочиб кетганидан сўнг, вице-президент Солиҳ конституцияга кўра, ўзини давлат раҳбари деб эълон қилди ва «Толибон»га қуролли қаршилик кўрсатишга чақирди. Кейинроқ ОАВда Солиҳ Панжшер вилоятидаги Миллий қаршилик ҳаракатининг етакчилари билан бирга Тожикистонга жўнаб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Айни пайтда қаршилик кучлари Солиҳ Афғонистонни тарк этганини инкор этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ Панжшерда» — Афғонистон элчиси