Фото: Getty Images
«Путиннинг одамлари» китобини нашр этган Британиянинг HarperCollins нашриёти китобда россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг тилга олиниши юзасидан келтирилган маълумотларга тузатишлар киритди. Бу ҳақда бизнесменнинг вакилига таяниб, «РБК» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, китобнинг 2020 йилда чиққан биринчи нашрида Усмонов ўзининг «Газпром»даги мавқеидан бойлигини ошириш йўлида фойдалангани бўйича ишончсиз маълумотлар келтирилган.
Китобнинг тузатиш киритилган нашридан, шунингдек, Усмонов Британия элитасини «сотиб олишга» ёки унга «киришга» урингани ва уни Кремлнинг «ишончли одами» сифатида қабул қилишгани тўғрисидаги сўзлар чиқариб ташланган.
Усмонов вакилининг таъкидлашича, китобга ўзгартириш киритишга суддан ташқари жараёнда келишилган. Усмоновнинг иш бўйича шериги Фархад Моширининг аниқлик киритишича, миллиардер томонидан эътироз билдирилган баёнотлар аллақачон китобнинг электрон ва аудио версияларидан ўчирилган ва улар янги босма нашрларда ҳам бўлмайди.
«Путиннинг одамлари» китоби Financial Times’нинг Москвадаги собиқ мухбири Кетрин Белтон томонидан ёзилган. 2020 йилда «Путиннинг одамлари» Британиянинг The Times, The Sunday Times ва Daily Telegraph газеталари томонидан йил китоби дея тан олинган.
Мазкур китоб чиққанидан сўнг, россиялик миллиардерлар Михаил Фридман, Пётр Авен, Роман Абрамович, шунингдек, бизнесмен Шалва Чигиринский ва «Роснефть» компанияси HarperCollins’ни судга берган. Фридман, Авен ва Абрамович ҳам бунга қадар китобга тузатиш киритишга эришган.
Аввалроқ Forbes 2020 йилда Алишер Усмоновнинг бойлиги 5 миллиард долларга ортганини маълум қилган эди. USM Holdings компаниясининг асосчиси ва асосий акциядори дунё миллиардерлари рўйхатида 99, россиялик миллиардерлари рўйхатида еттинчи ўринни эгаллаганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар