15:00 / 29.12.2021
2 247

“Совет Иттифоқи давридан қолган алоқалар ижобий рол ўйнаяпти” – Путин

“Совет Иттифоқи давридан қолган алоқалар ижобий рол ўйнаяпти” – Путин
Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, тарихий алоқалар ва ҳамкорлик Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларга коронавирус пандемиясидан бошқа давлатларга қараганда яхшироқ ўтиш имконини бермоқда.

МДҲнинг Санкт-Петербургдаги норасмий саммитида Путин сўнгги ўн йилликларда кўплаб туб ўзгаришлар бўлганини, бироқ Ҳамдўстлик ташкил этилиши ўзи оқланганини таъкидлаб, МДҲ аъзолари кўплаб йўналишларда, жумладан, хавфсизлик ва иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаганини айтди.

Совет Иттифоқи давридан бери сақланиб қолган алоқалар ижобий рол ўйнамоқда – умумий алоқалар, шериклар каби ишлайдиган умумий корхоналар – юқори даражадаги ҳамкорлик кооперацияси, буларнинг барчаси нафақат сақланиб қолганди, балки бутунлай янги заминда, мутлақо янги базада ривожлантирилди. Бу бизга пандемиянинг оғир давридан ўтиш имконини бермоқда”, – деди Россия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг ташаббуси билан кеча, 28 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилди ва ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Совет Иттифоқи давридан қолган алоқалар ижобий рол ўйнаяпти” – Путин