Судандаги олтин конида ўпирилиш оқибатида қарийб 40 киши ҳалок бўлди, «Al Arabiya» хабарига кўра, конда 46 киши ишлаётган бўлган. Айни пайтда қутқарувчилар тирик қолганларни топиш мақсадида қидирув ишларини давом эттиришяпти.
Ҳалокат ўтган якшанба Ғарбий Кордофан штатининг Ан-Нуҳуд туманидаги Умм-Дарсая хусусий олтин конида юз берган. Олтин қазиш қўлбола усулда олиб борилган, бир нечта тиргак бирваракайига қулаб кетган, тонналаб тупроқ остида қолган аксарият ишчилар ташқарига чиқа олмай қолган.
Кон хавфли экани олдиндан маълум эди. Январь ойида тўрт кончини тупроқ босиб ҳалок бўлганди. Шундан сўнг ҳукумат конни ишлатишни тақиқлаб қўриқчилар қўйганди. Икки ой аввал, қўриқчилар кондан кетганидан сўнг, ишчилар конга ноқонуний кириб олиб, олтин излашни давом эттирган.
Маълумотларга кўра, Суданда олтинни қўлбола усулларда қазиб олиш билан тахминан икки миллион киши шуғулланади. Мамлакатдаги қимматбаҳо металларнинг қарийб 80 фоизи шу йўллар билан қазиб олинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар