3 057
«Саддам Ҳусайн қатл этилишини олдиндан биларди, лекин...» — Ироқ собиқ президентининг адвокати
Фото: AP Photo
Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн ўзининг суд жараёни ўлим жазоси билан якунланишини билар эди, лекин хавотир ва қўрқувини намоён қилмади, деди собиқ етакчининг адвокати Муҳаммад Муниб «РИА Новости»га берган интервьюсида.
Ҳусайн 15 йил аввал, АҚШ Ироққа бостириб кирганидан сўнг, мамлакатда мавжудлиги тасдиқланмаган оммавий қирғин қуролларини излаш баҳонасида 30 декабрь куни қатл этилганди.
«У натижа олдиндан белгилангани, улар унинг бошини исташини ва ҳеч қандай эътироз қабул қилинмаслигини бошиданоқ биларди», — дейди Муниб.
Шу билан бирга, адвокатнинг сўзларига кўра, Ҳусайн Эронга ўзининг асосий душмани деб қарашда давом этган.
«У мард эди, шу маънодаки, биз унинг бирор нарсадан қўрқаётганини ҳеч қачон сезмаганмиз: на кўринишида, на сўзида, на суҳбатида, на берган саволларида. У юридик факультет битирувчиси сифатида сўзга чиқди ва суднинг қонуний эмаслигини билган ҳолда бу сохта жараённи фош этиш мақсадида айрим ҳуқуқий жиҳатларга ойдинлик киритди. Шу сабабдан у ҳеч кимга сир бўлмаган ғурур ва ҳурматни уйғотди. Ўйлайманки, унинг қатл этилиш лаҳзаси — буни ҳаммамиз телевизорда кўргандик — айтганларимни тасдиқлайди», — дея қўшимча қилди Муниб.
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Ироққа бостириб кириши 2003 йилда содир бўлган. Халқаро терроризмга қарши кураш ва оммавий қирғин қуролларини излаш баҳонасида президент Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилган ва қатл этилган.
Ироқнинг собиқ раҳбари қарийб олти ой давомида америкаликлардан яширинишга муваффақ бўлган, бироқ 2003 йилнинг декабрида у ўзи туғилган шаҳар — Тикрит яқинида қўлга олинган. Махсус трибуналнинг биринчи йиғилиши 2004 йил июль ойида бўлиб ўтди. Суд Ҳусайнни айбдор деб топди ва 2006 йилнинг 5 ноябрида осиб ўлдиришга ҳукм қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар