11:49 / 30.12.2021
1 579

Украина—Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 5 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Украина—Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 5 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
Фото: Украина чегара хизмати
Луганск чегара бўлинмаси Украина хавфсизлик хизмати ходимлари билан давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Украина чегара хизмати хабар берди.

29 декабрга ўтар кечаси Украина қаҳрамони полковник Евгений Пикус номидаги чегара бўлинмасининг ҳарбий хизматчилари Украина—Россия чегарасида беш кишини қўлга олди. Қўлга олинган шахсларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда. Қонунбузарларга Россия ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилгани сабаб улар чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтишга уринган.

Ушбу фуқароларга нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг 204-1-моддаси 2-қисми (Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ёки ноқонуний кесиб ўтишга уриниш) бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари маъмурий жавобгарликка тортилади ва ўз ватанига мажбуран қайтариб юборилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина—Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 5 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди