
Кўришда нуқсони бўлган 11 ёшли Роа ал-Сайд исмли мисрлик қиз 18 ой ичида Қуръонни тўлиқ ёдлаб олган.
Дакалия вилоятининг қишлоқ ҳудудида яшовчи 6-синф ўқувчиси Қуръон ўргатиладиган маҳаллий ислом марказига бориб турган.
Таълим маркази директори Иҳаб ал-Шарифнинг айтишича, Роа катта иштиёқ билан ўқиган. Қуръон ҳофизлари ўртасида ўтказилган турли танловларда бир қанча совринларни қўлга киритган.
Қуръон ёдлаш маркази ўқитувчиларидан бири Салим Бакрнинг айтишича, қиз бутун мактаб учун ибрат ва намуна бўлган. «У бошқа талабаларга умид бағишлайди», деб таъкидлайди ўқитувчи.
Роанинг айтишича, у асосан смартфонига ўрнатилган илова орқали оятларни тинглаб, Қуръонни ёд олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар