
Фото: «Getty Images»
Испаниянинг «Santander» банки янглишиб Буюк Британиядаги ўн минглаб мижозлари ҳисобига 130 миллион фунт-стерлинг ўтказиб юборди.
Техник хатолик 25 декабрь санасида юз берган: икки мингта британ компанияси ходимлари ҳисобига ўтказмалар такрор юз берган — жами 75 мингта ҳисобрақамига пул бориб тушган.
Хатолик топилгач, банк пулларни ортга қайтаришга уринган. Бироқ айрим мижозлар карталаридаги пулларни ечиб олган, айримлари эса пулларини бошқа банклардаги ҳисобларига ўтказиб юборишга улгуришган. «Santander» банки улар билан музокараларга киришган. Экспертларнинг фикрича, банк ҳамма пулларини қайтариб олиши даргумон. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар